Жамият - 20:22 · 30.04.2022

Тошкентдаги Халқаро ПЛАС-Форумида BCG компанияси вакиллари сўзга чиқади

Тошкент шаҳрида 25–26 май кунлари «Банклар ва чакана савдо. Рақамли трансформация ва ўзаро таъсир» Халқаро ПЛАС-Форуми бўлиб ўтади.

Форумда Boston Consulting Group бошқарувчи директори ва катта ҳамкори Вассилис Антониадес ва BCG ҳамкори Илья Иванинский компания номидан сўзга чиқади.

Вассилис Антониадес бизнесни трансформация қилиш, рақамли трансформация, жумладан, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш, ESG, шунингдек, турғунлик шароитида иқтисодиётни бошқариш ва ривожлантириш бўйича катта тажрибага эга.

Иля Иванинский экотизимларни ривожлантириш, бизнесни тўлиқ рақамлаштириш, мижозларга йўналганликни ошириш ва илғор таҳлиллардан фойдаланиш билан боғлиқ мавзуларга мутахассис ҳисобланади.

Ҳақиқий мутахассислардан ўрганиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Сизни ПЛАС-Форумда кутамиз!

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Ҳамкорлик асосида тайёрланган материал