Жаҳон - 15:15 · 30.04.2022

Учинчи жаҳон уруши бошланса, қайси давлатлар Россияга зарба беради?

Учинчи жаҳон уруши бошланса, Россияга қарши биринчи зарба бериши кутилаётган давлатлар маълум қилинди. Бу ҳақда «Daily Express» хабар берди.

Фото: «CNBC»

Келтирилишича, ушбу жаҳон уруши инсониятнинг бутунлай йўқ бўлиб кетишини кафолатлайди. Қуйидаги давлатлар урушда фаол иштирок этиши таъкидланган:

АҚШ

Совуқ уруш АҚШ ва Россияни дунёдаги энг йирик ядро кучлари сифатида танитган. Чунки ўнлаб йиллар давомида ядро қуролларининг тарқалиши мамлакатларнинг жанговар каллаклари захирасини ошишига олиб келган. Ривожланишнинг энг юқори чўққисида Россияда 45 мингта ядро каллаклари бўлса, (ҳозирда 6257 та) АҚШда уларнинг сони 31 255 тани ташкил этган. Бу рақобат бугунги кунда ҳам мавжуд, чунки Байден маъмурияти 3750 та фаол жанговар каллакларга эга дунёдаги иккинчи йирик ядровий арсенал ҳисобланади.

АҚШ мудофааси, эҳтимол, Россия томонидан ядровий можаро бошланса, биринчи бўлиб жавоб бериши мумкин. Мамлакатда ишлаб чиқилган илғор ҳарбий технология Вашингтонга стратегик жанговар каллакларни соатига 1988 миля тезликда ҳаракатлантириш имконини беради. Бу унинг АҚШдан Россияга атиги 30 дақиқада бориши мумкинлигини англатади.

Вашингтон, шунингдек, тактик ядро бомбаларини бутун Европадаги NATO базаларига жойлаштирган. Мамлакат Германия, Туркия, Белгия ёки Нидерландиядаги базалардан B-61 ядровий «гравитацион бомба» ёрдамида Россияга тезроқ зарба бериши мумкин.

Германия

Мамлакат жанговар каллаклар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлишига қарамай, ядровий салоҳиятга эга эмас, лекин у NATO қурол алмашиш шартномасига киритилган. Гармания канцлери Олаф Шольц маъмурияти остида мамлакат Украинадаги инқироз шароитида мудофаа харажатларини оширган. У мудофаа харажатларини Германия ялпи ички маҳсулотининг икки фоизигача оширишга ваъда берган ва йиллик мудофаа бюджетини 70 миллион еврога кўпайтирган.

Бунга қўшимча тарзда Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт ҳукумат ўзининг «Tornado» бомбардимончи самолётларини АҚШда ишлаб чиқарилган «F-35A Lightning II» самолётларига алмаштиришини эълон қилган. Ламбрехт ядровий ишлаб чиқариш ҳақида гапирмаган бўлса-да, бу самолётлар ядровий каллакларни етказиб бериши мумкинлигини айтган.

«Германия канцлери ўз мамлакатини потенциал тажовуздан ҳимоя қилишга тайёрлигини намойиш этди, яъни унинг кучлари Ғарбий Европада ва ундан ташқарида фаол уруш қўзғатишга жавоб бериш учун яхши жиҳозланган», дейилади хабарда.

Буюк Британия

Буюк Британия ядро қуролига эга бўлган кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакат «Trident» (баллистик ракеталар гуруҳи) тизими билан жиҳозланган 225 та жанговар каллакларга эга. Сув ости кемасига ўрнатилган тўхтатувчи восита тактик устунликни беради. Агар «Trident » керакли вақтда тўғри жойда бўлса, бу Британия ҳарбий амалдорларига рус нишонларига тезликда зарба беришга имкон беради.

Мудофаа экспертлари ядровий қуролланиш кучайганидан огоҳлантирмоқда.

Аввалроқ Франция Россия таҳдидига жавобан ядровий сувости кемаларини Атлантикага жойлаштирганди. Шунингдек, Россия қандай ҳолатда ядровий қуролдан фойдаланиши маълум қилинган.