Visa вакили Тошкентдаги Халқаро ПЛAС-Форумда нутқ сўзлайди
Тошкент шаҳрида 25–26 май кунлари «Банклар ва чакана савдо. Рақамли трансформация ва ўзаро таъсир» Халқаро ПЛАС-Форуми бўлиб ўтади.
Форумда рақамли тўловлар ва инновацион тўлов ечимлари бўйича жаҳон етакчиси, бу йилги форумимнинг бош ҳамкори Visa компанияси вакили Кристина Дорош нутқ сўзлайди.
Кристина Дорош — Visa компаниясининг вице-президенти, Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича ҳудудий менежери ҳисобланади. У мазкур минтақада савдогарлар ва карта эгалари учун Visa қадрини ошириб, электрон тўловлар бизнесини ривожлантириш масалаларига раҳбарлик қилади.
Маърузачи, шунингдек, чакана банк, ахборот технологиялари, карталар ва мобиль тўловлар бўйича 20 йилдан ортиқ тажрибага эга.
Батафсил маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Ҳамкорлик асосида тайёрланган материал