Фотогалерея - 0:00 · 01.05.2022

Антикоррупция агентлиги биносига чизилган граффити, девордан ошиб ал-Ақсога бораётган фаластинлик, Украинага борган АҚШ давлат котиби — ҳафта суратлари

Ҳафтанинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди. «Bugun.uz» мухбири жараёндан эксклюзив суратларни юборди. Мухбиримизнинг аниқлик киритишича, гуманитар ёрдам 58 та вагондан иборат бўлган (унинг таркибини бу ерда ўқишингиз мумкин).

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев Рамазон ҳайити муносабати билан юборилган инсонпарварлик ёрдамини топшириб, Шавкат Мирзиёевнинг афғон халқига тилакларини етказди.

Фото: «EPA»

Фаластинлик эркак Ал Ақсо масжидида жума намозини ўқиш учун мамлакатнинг Ал-Рам ва Қуддусни ажратувчи девордан ошиб ўтмоқда.

Фото: «AFP»

Бу ҳеч қандай «гигант» одам эмас. Колумбия кўчаларида акробат ҳукуматга қарши намойишлар вақтида дор ўйнади.

Фото: «Getty Images»

Украинадаги уруш мавзусидан четлаб ўтолмаймиз. Украиналик аскар Боходаров даласига қулаган рус баллистик ракетасини томоша қилмоқда (уларнинг ракеталари шундан бошқасига ярамади, шекилли ўзи?!)

Фото: «Getty Images»

БМТ бош котиби Антонио Гуттереш Украинанинг уруш сабаб вайрон бўлган Ирпин шаҳрига ташриф буюрди.

Фото: «TACC»

Олдинроқ у Россия президенти Владимир Путин билан учрашган эди. Доимгидек, узун(дан узун) стол атрофида.

Фото: «Reuters»

Бу ҳафта Украинада «ташрифлар ҳафтаси» бўлди. БМТ котибидан ташқари у ерга АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳамда мудофаа вазири Ллойд Остин ҳам борди.

Фото: «Getty Images»

NASA ва Space-Х Халқаро космик станцияга Crew-4 миссиясини юборди.

Фото: Telegram

«Inkuzart» томонидан Аксилкоррупция агентлиги биноси деворига чизилган антикоррупцион граффити.

Фото: «Vostock Photo»

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳамда унинг рафиқаси Брижит Макрон президент сайловидаги ғалабани нишонламоқда.

Фото: «AFP»

Арманистон президенти, бош вазири ва парламент раиси арманлар «геноциди»нинг 107 йиллигини хотирламоқда.