Бухорода аёл оилавий муаммолар сабаб ўзини дарахтга осмоқчи бўлди

Бухорода 30 апрель куни аёл оилавий муаммолар сабаб ўзини дарахтга осмоқчи бўлди. Бу ҳақда Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси хабар берди.

Фото: Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шу куни соат тахминан 20:30 да Бухоро шаҳрида жойлашган «Сомонийлар истироҳат боғи»да жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари хизмат ўташ давомида истироҳат боғининг дарахтлар гавжум қисмида шивирлаган ҳамда одамнинг бўғиқ овозни эшитган.

Шундан сўнг зудлик билан дарахтлар томонга етиб борган ва катта дарахт шохида матолардан қўлбола усулда тайёрланган қизил рангли арқон ёрдамида ўз жонига суиқасд қилишга уринган аёлни дарахтда осиғлиқ ҳолатда, типирчилаётган вақтда қутқариб қолган.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда шаҳар Ички ишлар бошқармаси навбатчилик қисми воқеа жойига етиб келгунига қадар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл Ғиждувон туманида туғилган, ҳозирда Вобкент туманида истиқомат қилиб, ушбу тумандаги ташкилотларнинг бирида ишловчи, икки нафар фарзанди бор 30 ёшли Г.Ў. бўлиб чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл турмушидан ажрашган ва бир неча ой аввал эри билан жанжаллашиб қолиб, шундан сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган. Айни пайтда Г.Ў.нинг аҳволи қониқарли ҳамда ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида 21 июль куни профилактика инспектори ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлган 18 ёшли йигитни қутқариб қолганди. Шунингдек,

Фарғонада аёл жонига қасд қилиш мақсадида ўзини поезд тагига ташлагани, Россияда ўзбекистонлик 13 ёшли бола ўз жонига қасд қилгани ва Самарқандда аёл ўзини учинчи қаватдан ташлашга урингани хабар қилинган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023