Жамият, Тошкент ш. - 22:08 · 01.05.2022

Чорсуда таъмирлаш ишлари сабаб уч гумбаздан бири йўқолиши мумкинлиги хабар қилинди — видео

Олмазор туманидаги Чорсу бозорида таъмирлаш ишлари сабаб уч гумбаздан бири йўқолиши мумкинлиги хабар қилинди. Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати бу бўйича «Bugun.uz»га маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Instagram’даги @tashkent_modernism саҳифасида реконструкция ишлари натижасида учта гумбаздан бири йўқолиши мумкинлиги, бунга эса янги лойиҳа — «Chorsu Gold Center»да ушбу гумбаз кўзда тутилмагани хабар қилинди.

Агентликнинг «Bugun.uz»га билдиришича, Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган Чорсу бозори ҳудудидаги «Чорсу бозор ТИМ»и маданий мерос объекти хисобланади. Бозордаги бошқа бино ва иншоотлар маданий мерос объектлари рўхатидан ўрин олмаган. Интернетда кўрсатилган гумбаз эса маданий мерос объекти — ТИМдан 300 метр масофада жойлашган.

Келтирилишича, Яккасарой тумани Бобур кўчаси Дўстлик боғи ҳудудидаги 2 та бино: илгариги марказий кутубхона ва илгариги 1 қаватли турар жой биноси (Сиетл уйи) моддий маданий мерос объектлари рўйхатидан ўрин олган. Дўстлик боғига туташ Шота Руставели ва Братислава кўчалари кесишмасидаги бурчакдаги аввалги Сиетл кафеси эса маданий мерос объектлари рўйхатида қайд этилмаган ва Сиетл уйидан 150 метр масофада жойлашган.

Аввалроқ «Bugun.uz» мухбири Нукусдаги 65 мингдан зиёд экспонатга эга музей ва Сулаймон Боқирғоний мажмуасидан фоторепортаж тайёрлаганди.