ДХХ 5 килограмга яқин гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқандда 5 килограмга яқин гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Фото: Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Ургут туманида наркотрафикка қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда туманда яшовчи, 2003 йилда туғилган С.С. маҳаллий фуқарога 600 доллар эвазига 6,76 грамм «героин» гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинган. Тадбир давом эттирилиб, С.С нинг яшаш хонадонида бўлган 957,53 грамм «героин», 2 килограмм 614,51 грамм «опий», 285,6 грамм «гашиш» ва 758,5 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситалари олиб қўйилган.
Ўтказилган тадбирлар натижасида, жами 4 килограмм 628 грамм гиёҳвандлик воситалари тарқалишига чек қўйилган. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоятида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган эркакни қўлга олганди.