Жаҳон - 14:52 · 01.05.2022

«Ҳаётимнинг маъноси»: Гурбангули Бердимуҳамедов янги китоб ёзди

Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги китоб ёзди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, китоб сиёсатчининг ёрқин хотираларини ўзида мужассам этган ва «Ҳаётимнинг маъноси» деб номланган, давлат раҳбари уни таътил бўлган пайтида ёзган. Асар биринчи марта ҳукумат мажлисида республика президенти Сердар Бердимуҳамедов томонидан тақдим этилган.

Фото: «Хроника Туркменистана»

Унинг сўзларига кўра, китоб собиқ давлат раҳбари ҳаётнинг муҳим босқичлари, қарашлари ва фикрлари ҳақидаги хотираларни жамлаган. Унда Туркманистон халқининг тарихи, урф-одатлари, қадриятлари, аждодлари ва бугунги кунга кўра амалга ошираётган мақсадларига алоҳида ўрин берилган.

Бундан ташқари, амалдаги давлат раҳбари китоб маънавий қўллаб-қувватлаши туфайли республика фуқароларига яқин 30 йилга белгиланган мақсадларга эришишда ёрдам беришини таъкидлаган.

«Муҳтарам Аркадағни янги китоби чиққани билан яна бир бор табриклайман, қалами ҳамиша ўткир бўлиши учун шундай китобларни кўпроқ яратишини тилайман», — деган Сердар Бердимуҳамедов.

Аввалроқ Туркманистон собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Фаровонликнинг нурли қадамлари» номли янги китоб ёзганди. Шунингдек, унинг «Туркманистоннинг доривор ўсимликлари» илмий-энциклопедик асари нашр этилганди.