Жамият - 13:25 · 01.05.2022

Ўзбекистонда энг қиммат ва энг арзон ош қаерда сотилиши маълум бўлди

Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га 2022 йил апрель ойида марказий ҳудудлар кесимида тайёр паловнинг ўртача нархи тўғрисида маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида ва энг арзони Наманган вилоятида сотилади. Қуйида ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари эълон қилинган:

  • Қорақалпоғистон — 17 300 сўм;
  • Андижон вилояти — 18 400 сўм;
  • Бухоро вилояти — 21 300 сўм;
  • Жиззах вилояти — 19 000 сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 20 300 сўм;
  • Навоий вилояти — 17 000 сўм;
  • Наманган вилояти — 15 000 сўм;
  • Самарқанд вилояти — 20 300 сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 19 600 сўм;
  • Сирдарё вилояти — 17 300 сўм;
  • Тошкент вилояти — 21 000 сўм;
  • Фарғона вилояти — 17 800 сўм;
  • Хоразм вилояти — 19 400 сўм;
  • Тошкент шаҳри — 25 500 сўм.

Аввалроқ 2022 йил январь ойида марказий ҳудудлар кесимида тайёр паловнинг ўртача нархи тўғрисида маълумот берилганди. Шунингдек, Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га 2022 йил март ойида марказий ҳудудлар кесимида тайёр паловнинг ўртача нархи тўғрисида хабар қилганди.