Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайити намози вақтларини эълон қилди. Бу ҳақжа идора матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 2 май (шаввол ойи 1 куни) душанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарор қабул қилинган.
Шунга кўра, 2022 йил 2 май душанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:40 да, бошқа вилоятларда эса намоз вақтидаги тафовут инобатга олинган ҳолда ўқилади.
Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:
1. Андижон вилояти 05:30;
2. Бухоро вилояти 06:00;
3. Жиззах вилояти 05:55;
4. Навоий вилояти 06:00;
5. Наманган вилояти 05:30;
6. Самарқанд вилояти 06:00;
7. Сирдарё вилояти 05:50;
8. Сурхондарё вилояти 06:00;
9. Тошкент вилояти 05:50;
10. Тошкент шаҳри 05:40;
11. Фарғона вилояти 05:30;
12. Хоразм вилояти 06:10;
13. Қашқадарё вилояти 06:00;
14. Қорақолпоғистон Республикаси 06:20.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити арафасида 65 нафар фуқарони афв этиш бўйича фармонни имзолагани ҳақида хабар берилганди.