Ўзбекистонда туман мактабгача таълим бўлимлари тугатиладими?

Ўзбекистонда туман мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини тугатиш тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги маълумот берди. 

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, вазирликка Президент Администрацияси томонидан туман мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини тугатиш ҳамда бошқа масалаларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилган.

Айни пайтда, вазирлик ҳар томонлама таҳлил ўтказиш ва туман мактабгача таълим бўлимларини оптималлаштириш бўйича масъул бошқарма ва идоралардан, жумладан, ҳудудий бошқармалардан таклифларни йиғиш, шунингдек, Молия вазирлиги билан ҳамкорликда барча механизмларни батафсил ишлаб чиқишни режалаштирган.

Бугунги кунда қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиш жараёнининг энди бошланганини инобатга олиб, туман мактабгача таълим бўлимлари қандай ўзгариши тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

«Шу билан бирга, вазирлик туман бўлимларини оптималлаштиришда барча ходимларнинг, бутун тизимнинг манфаатлари, шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг алоҳида ўзига хос хусусиятлари инобатга олинишини кафолатлайди. Ушбу йўналишдаги илғор жаҳон тажрибаси ҳам қарор лойиҳасини ишлаб чиқувчилар томонидан ҳисобга олинади. Бундан ташқари, амалиётда, ҳар қандай таклифлар ҳудудлардан бирида тажриба-синов тариқасида ўтказилгандан кейин республика миқёсида жорий этилади», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, туман бўлимларини оптималлаштириш натижасида жойларда янада самарали бошқарув тизими тузилиб, пировардида мактабгача таълим тизимида сифатни ошириш ва коррупция омилларини камайтиришга қаратилади. Бу қадам 2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва 2017 йилда қабул қилинган Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ бўлиб маъмурий ислоҳотларнинг бир қисми ҳисобланади.

«Туман мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини оптималлаштириш масаласи Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган ва давлат органлари фаолиятини тубдан ўзгартиришга, кадрлар ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда профессионал, адолатли ва юқори самарали давлат бошқаруви тизимини жорий этишга қаратилган мақсадларга тўлиқ мувофиқлигини алоҳида таъкидлаш лозим», дейилади хабарда.

Белгиланган мақсадлар давлат органларининг ҳудудий масалаларни ҳал этишда масъулиятини кучайтириш, маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини ошириш, бошқарув аппаратини қисқартириш ва иш жараёнларини оптималлаштириш, барча даражаларда самарали ишларни ташкил этиш ва очиқликни таъминлашни назарда тутади.

«Мавжуд туман мактабгача таълим бўлимлари ўрнига пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай маҳаллий бошқарув шаклларининг иш механизмлари, тузилиши ва вазифалари тўғрисида аниқроқ тушунчага эга бўлмагунча, шошилинч хулосалар қилмасликка яна бир бор чақирамиз», дея қўшимча қилинган хабарда.

Аввалроқ Тошкентда 19 ноябрь куни бўлиб ўтган тадбирда мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Ўзбекистонда қанча бола мактабгача таълим тизими билан қамраб олинганини айтганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023