Жаҳон - 17:24 · 01.05.2022

Қозоғистон полицияси Назарбоевнинг куёвига тегишли экани айтилган ВИП-кортежни тўхтатди — видео

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда полиция томонидан ВИП-кортеж тўхтатилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Кадр: Telagram

Маълум қилинишича, пойтахтда бир ярим ой ичида 32 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган «Audi А8» ҳайдовчисига огоҳлантириш берилган.

«Orda.kz» нашри кортеж Назарбоевнинг ўртанча куёви Тимур Кулибоевга тегишли экани ҳақида хабар берган. Аммо полиция бу бўйича маълумот келтирмаган.

«29 апрель куни ‘Қорғау — хавфли ҳайдовчиʼ тезкор-профилактика чора-тадбирлари доирасида полиция ходимлари 40 кун ичида 32 марта жиноят содир этган ‘Audi А8ʼ русумли автомашина ҳайдовчисини аниқлади», дейилади хабарда. Келтирилишича, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган, шундан сўнг у қўйиб юборилган.

Аввалроқ Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Динара Кулибаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибаев бир йил ичида бойликларини 2 миллиард долларга оширганди. Шунингдек, Назарбоевнинг миллиардлаб долларлик активлари ҳақида маълумот берилган. Ҳамда унинг қизи ва куёви намойишлар туфайли қанча пул йўқотгани айтилган.