Тошкентда 1,5 яшар бола 11-қаватдан тушиб кетиб, ҳалок бўлди — видео
Бош прокуратура ҳолат юзасидан Bugun.uz’га маълумот берди
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 1 май куни 1,5 яшар бола 11-қаватдан тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди.

Келтирилишича, шу куни Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига Чақар маҳалласи 2-a уйнинг 11-қават ойнасидан икки ёшли бола тушиб кетгани тўғрисидаги хабар келиб тушган.
Ўрганиш натижасида 2020 йилда 21 ноябрда туғилган Имомалиев Ҳасан 2022 йил 1 май куни Самарқанд дарвоза кўчаси Чақар маҳалласида жойлашган 2-а уйнинг 11-қават 52-хонадонида 1989 йилда туғилган онаси Норқобилова Гулчехра уй ишлари билан банд бўлган вақтида қаровзиз қолиб кетгани аниқланган.
Маълум бўлишича, хонадоннинг кириш йўлаги чап томонидаги биринчи хонада ойна очиқ қолган, бундан ташқари, унда ҳимоя тўсиғи ҳам бўлмаган. Бунинг оқибатида ойна ёнида бўлган диван устида уйнаб турган Ҳ. Имомалиев шу жойдан пастга кўп қаватли уйнинг кириш йўлаги томонга тушиб кетган.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик 6 ёшли бола 4-қаватдан тушиб кетганди.