Жаҳон, Колумнистлар, Сиёсат, Фотогалерея - 19:56 · 02.05.2022

Афғонистон: оёқда шиппак, қўлда қурол ушлаган «Толибон», гуманитар ёрдам ва чегарадаги ҳаёт — суратларда

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан 30 апрель куни Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилгани, жараёнда бевосита иштирок этган «Bugun.uz» мухбири 58 та вагондан иборат гуманитар ёрдам Рамазон ҳайити муносабати билан юборилаётгани ва унинг таркибини маълум қилганди. Ҳайитликни Ўзбекистон расмийлари — Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов қўшни давлат томондан Забибуллоҳ Мужоҳид бошчилигидаги делегацияга топширган.

Воқеалар гувоҳи бўлган «Bugun.uz» фотомухбири эса фурсатдан фойдаланиб, афғон халқи, чегарадаги ҳаёт ва Балҳ вилояти, Ҳайратон шаҳрининг айрим ҳудудларини кадрларга муҳрлашга эришди. Айтиш жоизки, сайт мухбири «Толибон» ҳукумат тепасига келгандан сўнг Афғонистонда бўлиб қайтган биринчи ўзбек журналистларидан ҳисобланади.

Биз борган ҳудуд чегара яқинидаги Балх вилояти бўлиб, уруш, ўқ ва портлашлар овози эшитилмас, афғонлар хотиржам юрарди. Бироқ ҳудуддаги вазият бир мунча ачинарли, ўрта замонлардаги қишлоқ ҳаёти эди гўё. Ҳаво ҳароратининг ўта юқорилиги сабаб «Толибон» ва афғон одамларининг эгнида яктак, бошда шарф ва оёқда шиппак ҳамда қўлда қурол кўтарган ҳолатида кўриш мумкин. Йўлимиздан учраган афғон борки, барчаси бизнинг кортежга аланглаб қарарди.

Делегация вакиллари учрашган манзил Ҳайратон темир-йўл вокзали ҳудудидаги «Astras» ширкати бошқарув офиси бўлиб, унинг атрофида ўзга мамлакатлардан келган юк машиналари ва ҳайдовчилар ҳам тўпланган эди. Бизга ҳамроҳ бўлган термизлик фуқаронинг айтишича, катта машиналарнинг асосий қисми Покистонга тегишли. Уларда, асосан, картошка ва пиёз қоплари турарди. Ҳайдовчилар иссиқда машина остида, поезд вагонлари ёнида ётиб вақт ўтказарди.

Ўзбек-афғон чегарасидаги «Дўстлик» кўприги
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
58 та вагондан иборат гуманитар ёрдам поезди
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Чегарада турган «Толибон» ҳарбийлари
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Кўприкдан ўтиб, чегарага кириб бораётган делегация
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
«Толибон» байроғи
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Кортежга тикилиб қараб ўтаётган чол
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Афғон болалари
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Ҳарбийлар томонидан қўриқланаётган шаҳар марказига кириш қисми
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Икки мамлакат расмийларининг учрашуви. Чапдан биринчи — Сурхондарё вилояти ҳокими, иккинчи — Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
ОАВ вакилларига интервью бераётган расмийлар: Исматилла Эргашевнинг чап томонида афғон делегация раҳбари Забибуллоҳ Мужоҳид, ўнг томонда Балх вилояти ҳокими
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
«Толибон» ҳарбийлари
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Гуманитар ёрдам қабул қилинишини кузатиб турган афғонистонликлар
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Аввал Нью-Йорк полициясига тегишли бўлган, ҳозир «Толибон»га қарашли транспорт
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Делегация вакиллари машиналари
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Иссиқда вагон ёнида вақт ўтказаётган афғонистонликлар
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Матбуот анжумани
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
«Толибон» тасвирчи ва фотографлари
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Дарахтлар соясида вақт ўтказаётган юк машиналари ҳайдовчилари
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Суратга тушаётганини сезиб қолган бола
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Афғон машиналари
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Афғон давлат рақамли «UzAutoMotors»нинг «Nexia-2» автомобили
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Афғон давлат рақамли «Captiva»
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Юк машиналари остида ётган ҳайдовчилар
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Афғонистонга қўшни мамлакатлардан келтирилган картошка
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Ортга қайтаётган Ўзбекистон делегацияси
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Чегарада турган «Толибон» полицсияси
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Афғонистон томондан Амударё дарёси
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров