Жаҳон - 8:03 · 02.05.2022

Исроил полицияси 49 ёшли ўзбекистонлик эркакни ҳибсга олди

Исроил шимолида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 95 ёшли исроиллик аёлга ҳужум қилишда гумонланаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини қўлга олди. Бу ҳақда «Cursorinfo» хабар берди.

Фото: «Cursorinfo»

Маълум қилинишича, эркак мамлакатда кексаларга ғамхўрлик қилиш соҳасида ишлаган. Жабрланувчи унинг қарамоғидаги навбатдаги одам бўлган.

Хабар қилинишича, 49 ёшли гумонланувчи сўроқ қилиш учун қўлга олинган. Ишнинг қолган тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ террор гуруҳнинг ўзбекистонлик тарафдори Россияда қўлга олингани ва Россияда 21 ёшли ўзбекистонлик йигит ватандоши томонидан пичоқлангани маълум қилинган.