Жаҳон - 16:20 · 02.05.2022

Путин ўзбекистонликларнинг Россияда бўлиши тартиби тўғрисидаги келишувни имзолади

Владимир Путин Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида 15 кун регистрациясиз бўлиши тўғрисидаги келишувни ратификация қилди.

Фото: «Kremlin.ru»

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқаролари эндиликда Россия ҳудудида рўйхатдан ўтмай туриб, 15 кунгача қолиши мумкин. Ушбу тартиб россиялик фуқароролар учун ҳам Ўзбекистонда амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Давлат думаси 20 апрель кунги ялпи мажлисда Ўзбекистон билан республика фуқароларининг Россияда мажбурий рўйхатга олинишини Россияга кирган кундан бошлаб 15 кунгача узайтириш ҳақидаги келишувни ратификация қилганди.

Россияда рўйхатдан ўтишдан 15 кунлик озодлик Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон фуқароларигагина тегишли. Олдинги тартибга кўра, ўзбеклар учун Россияда бундай муддат 7 кун, Ўзбекистонда руслар учун эса 3 кун билан чегараланганди.