11:04 | 02.05.22 117

Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик эркак ватанга қайтарилди

У Няган шаҳрида саломатлиги ёмонлашиб, пулсиз қолган

Россиянинг Няган шаҳрида саломатлиги ёмонлашиб, оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик эркак ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Маълум бўлишича, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ш.Х. исмли эркак саломатлиги ёмонлашиб, маблағсиз қолган.У Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги ваколатхонасига ёрдам сўраб, мурожаат қилган.

Фуқаронинг февраль ойидан буён Няган шаҳридаги ёғочни қайта ишлаш корхонасида ишлаётгани, ишлаш жараёнида саломатлиги ёмонлашгани аниқланган. Унга Россиядаги ўзбек фаоллари ҳамда ваколатхона томонидан ёрдам кўрсатилган.

Аввалроқ Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилганди. Улар мамлакатда саломатлиги ёмонлашиб, қийин аҳволда бўлган.