Жамият, Сирдарё - 18:30 · 02.05.2022

Сирдарёда ҳайдовчи оёғини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатланди — видео

Сирдарё вилоятида ҳайдовчи оёғини машина ойнасидан чиқариб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан  вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув олиб борилган. «Nexia-1» машинасининг 39 ёшли ҳайдовчиси Ш.Т.га нисбатан тегишли чора кўрилган.

Шунингдек, фуқаро билан профилактик суҳбат ҳам ўтказилган. Қолаверса, ЙҲХХ ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишини сўраган.

Аввалроқ Тошкентда машина салонидан танасини чиқариб ҳаракатланган аёлга чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қамчиқда машина ойнасидан танасини чиқарган қизлар жазоланганди.