Жамият, Тошкент ш. - 22:22 · 02.05.2022

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 2 май куни 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Скрин: Telegram

Маълум бўлишича, воқеа соат 14:30 атрофида туманнинг Маннон Уйғур кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, «Matiz», «Lacetti», бошқа бир «Matiz» ва «Nexia-3» автомобиллари тўқнашиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи У.Н. бошқарувидаги «Matiz» ағдарилган.

Ҳодиса сабаб тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири шифохонага ётқизилганди.