Жаҳон - 19:04 · 02.05.2022

Украинани уруш бошланганидан бери қанча аҳоли тарк этгани маълум бўлди

Украинани уруш бошланганидан бери 5,5 миллион киши тарк этди. Бу ҳақда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги маълумот берди.

Фото: «Getty Images»

Қайд этилишича, 1 май ҳолатига кўра, 5 миллион 563 минг 959 нафар украиналик мамлакатни тарк этган. БМТ қочқинлар бўйича олий комиссарлиги чегарадош мамлакатлардан чиқиб кетган ва ватанига қайтган шахсларни ҳисобга олмайди. Уларнинг 3 миллион нафардан ортиғи Польшага кетган.

Аввалроқ БМТ украиналиклар урушдан қочиб, асосан қайси давлатларга бораётгани ҳақида маълумот берганди.