Андижон, Жамият - 15:31 · 03.05.2022

Андижонда аёл кредит гаровидаги машинани яшириб, МИБ ходимини калтаклади — видео

Андижон вилояти Олтинкўл туманида аёл хизмат вазифасини бажариш учун борган Мажбурий ижро бюроси ҳодими калтаклади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: YouTube / Ichki ishlar vazirligi

Қайд этилишича, «Агробанк»нинг Андижон вилояти Олтинкўл филиали томонидан «Зарин-Савдо» масъулияти чекланган жамиятига 60 миллион сўм кредит маблағи ажратилган. Шунингдек, кредит тўловлари вақтида амалга оширилмаган. Кредит гаровида турган «Damas» автомобили зўравонлик йўли билан олиб чиқиб кетилган. Кейинчалик эса аёл бу машини номаълум жойга яшириб қўйган. МИБ ҳодими эса машинани қарз тўланмаган учун олиб кетишга борган.

Бундан ташқари, аёл ҳодимнинг хизмат жойида ҳам тартибсизлик келтириб чиқарган. Ҳозирда холат юзасидан туман прокуратураси текширув ҳаракатларини бошлаган.

Аввалроқ Фарғонада қарздор МИБ ижрочисини уриб, кийимларини йиртиб юборганди. Шунингдек, Сурхондарёда қидирувда бўлган комбайнни беришни хоҳламаган эркак Мажбурий ижро бюроси ходимини урган.