Жаҳон - 16:57 · 03.05.2022

Арманистонда мухолифат вакиллари бош вазир истеъфосини талаб қилиб намойиш ўтказди

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида 3 май куни бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилган арман мухолифати вакилллари намойиш ўтказди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Риа Новости»

Маълум бўлишича, намойишчилар Ереван-Севан автомобиль йўлини тўсиб қўйган. Одамлар йўлни тўсиб қўйган ерда тирбандлик юзага келиб, юк машиналари тўпланган.

Қайд этилишича, эрталаб намойишчилар Ереван кўчаларини тўсмоқчи бўлган, бироқ полиция чоралар кўриб, транспорт ҳаракатини тиклаган. 70 нафарга яқин намойишчилар ҳибсга олинган бўлиб, улардан бири собиқ президент Роберт Кочаряннинг ўғли Левон эканлиги маълум қилинган.

Аввалроқ Арманистон бош вазири кортежи ҳомиладор аёлни уриб юборганди. Шунингдек, мамлакат Тоғли Қорабоғдаги можарода қанча аскар йўқотгани очиқланган.