Жамият - 9:09 · 03.05.2022

Ўзбекистонда 3 ойда энг кўп чақалоқ қайси ҳудудда туғилди?

Ўзбекистонда январь–март ойларида энг кўп чақалоқ туғилиши Самарқанд вилоятида кузатилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Малум бўлишича, 2022 йилнинг январь–март ойларида биргина Самарқанд вилоятида 24 265 нафар чақалоқ туғилган. Қуйида ушбу кўрсаткич вилоятлар кесимида эълон қилинган:

  • Қорақалпоғистон:

ўғил болалар сони – 4 912 нафар;
қиз болалар сони – 4 768 нафар.

  • Андижон вилояти:

ўғил болалар сони – 9 697 нафар;
қиз болалар сони – 9 023 нафар.

  • Бухоро вилояти:

ўғил болалар сони – 4 792 нафар;
қиз болалар сони – 4 560 нафар.

  • Жиззах вилояти:

ўғил болалар сони – 4 626 нафар;
қиз болалар сони – 4 333 нафар.

  • Қашқадарё вилояти:

ўғил болалар сони – 10 916 нафар;
қиз болалар сони – 10 039 нафар.

  • Навоий вилояти:

ўғил болалар сони – 2 922 нафар;
қиз болалар сони – 2 770 нафар.

  • Наманган вилояти:

ўғил болалар сони – 9 024 нафар;
қиз болалар сони – 8 518 нафар.

  • Самарқанд вилояти:

ўғил болалар сони – 12 516 нафар;
қиз болалар сони – 11 749 нафар.

  • Сурхондарё вилояти:

ўғил болалар сони – 9 435 нафар;
қиз болалар сони – 8 986 нафар.

  • Сирдарё вилояти:

ўғил болалар сони – 2 818 нафар;
қиз болалар сони – 2 604 нафар.

  • Тошкент вилояти:

ўғил болалар сони – 8 781 нафар;
қиз болалар сони – 8 353 нафар.

  • Фарғона вилояти:

ўғил болалар сони – 11 176 нафар;
қиз болалар сони – 10 789 нафар.

  • Хоразм вилояти:

ўғил болалар сони – 4 706 нафар;
қиз болалар сони – 4 419 нафар.

  • Тошкент шаҳри:

ўғил болалар сони – 8 456 нафар;
қиз болалар сони – 7 982 нафар.

Аввалроқ Ўзбекистонда йил бошидан бери қанча чақалоқ туғилгани ҳақида маълумот берилганди.