Жаҳон - 11:51 · 04.05.2022

Алишер Усмонов йил бошидан буён қанча маблағ йўқотгани маълум бўлди

«Bloomberg Billionaires» рейтинги россиялик олигархлар йил бошидан буён 45,484 миллиард доллар йўқотганини маълум қилди. Алишер Усмоновнинг йўқотиши 1,63 милиард долларни ташкил қилади.

Фото: «Argumenti.ru»

Рейтингга дунёнинг 500 та энг бой одами киритилган, улардан 23 нафари Россия фуқаролари бўлиб, улар 328,04 миллиард долларга эгалик қилади. «USM» холдинг асосчиси Алишер Усмонов йўқотишлар бўйича бешинчи ўринни қайд этган. Oлигархнинг капитали 1,63 миллиард долларга камайган, ҳозирда унинг бойлиги 19,6 миллиард долларни ташкил қилади.

Маълум қилинишича, «Новатэк» ва «Сибур» эгаси Геннадий Тимченконинг бойлиги деярли 7 миллиард долларга камайган ва бу россиялик миллиардерлари ичидаги энг катта йўқотиш ҳисобланади. Ҳозирда у 15,5 миллиард доллар капиталга эга. Қолган россиялик олигархларнинг йўқотишлари қуйидагича:

  • «Новатэк» асосий эгаси Леонид Михельсон — 6,48 млрд долларга эга, 26 млрд доллар йўқотган.
  • «Новолипецк» темир-пўлат заводи директори ва асосий акциядори Владимир Лисин — 23,7 млрд долларга эга, 4,27 млрд доллар йўқотган.
  • «Северстал» эгаси Алексей Мордашов — 23,5 млрд долларга эга, 5,33 млрд доллар йўқотган.
  • «Лукойл» акциядори Вагит Алекперов — 18, 7 млрд долларга эга, 3,09 млрд доллар йўқотган.

Аввалроқ Алишер Усмонов Британиядаги мулкини санкциялардан чиқариб олгани ва Усмонов қариндошлари орқали вилла ва ҳисобрақамларга эгалик қилиши маълум қилинган.