12:23 | 04.05.22 772

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга криптовалюта майнинги тақиқланди

Юридик шахслар учун маълум талаблар ўрнатилди

Шавкат Мирзиёевнинг 27 апрель кунги фармонига асосан жисмоний шахслар учун криптовалюта майнинги тақиқланди. Ҳужжат матни «Lex.uz»да эълон қилинди.

Фото: «Getty Images»

Келтирилишича, қуёш фотоэлектр станцияси ишлаб чиқарадиган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда криптовалютани фақат юридик шахс майнинг қилиши мумкин. Агар улар ягона электр энергетика тизимига уланган бўлса, унда:

  • истеъмол қилинган энергия учун тўлов белгиланган тарифга икки баравар коэффициент ёрдамида амалга оширилади;
  • электр энергияси энг юқори даврда истеъмол қилинганда тегишли тарифларга қўшимча тўловлар қўлланилади;
  • фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга олиш алоҳида ўлчаш мосламасини ўрнатиш билан амалга оширилади.

Шу билан бирга, майнинг фермаси Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан мажбурий рўйхатдан ўтказилиши керак ва лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланмайди. Майнинг билан шуғулланувчи шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши зарур.

Майнерларни рўйхатга олиш фақат электрон шаклда амалга оширилади. Улар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олиш пайтида кўрсатилган манзилда ёнғин хавфсизлиги, санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарёда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйганди.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 243
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 720
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 371
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 395
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 740
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 285