Тошкент–Ўш халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 206 километрида сел оқимлари кузатилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги довон вақтинча ёпилганини маълум қилди.
Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz
Қайд этилишича, ҳозирда вазирлик раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Қисқа муддатларда довондаги ҳаракат қайта тикланади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, довон 5 май куни соат 00:12 да автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида ҳам 4 май куни соат 22:00 атрофида кучли ёғингарчилик кузатилди. Бунинг оқибатида Юнусубод тумани Боғишамол кўчасидаги автомобиль йўлини сув босди.