Жаҳон - 16:36 · 04.05.2022

Россия 9 майда Украинага қарши уруш эълон қиладими?

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков 9 майда Россия Украинага қарши уруш эълон қилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Келтирилишича, Владимир Путин Ғалаба куни умумий сафарбарлик эълон қилиши ҳақида хабарлар тарқалган. Песков Ғарб сиёсатчилари ва хорижий ОАВ томонидан тарқалаётган мазкур хабарларни ҳақиқатга зидлигини айтиб, беъмани деб баҳолаган.

У Россиянинг 9 майда Украинага уруш очишига ҳам шундай таъриф берган.

Аввалроқ Песков Путиннинг Украина чегаралари ҳақидаги сўзлари собиқ СССРнинг бошқа республикаларига тааллуқли эмаслигини айтганди. Шунингдек,  у Россия хорижий давлат раҳбарларини парадга таклиф қилмаганини тушунтирганди.