Жамият - 13:59 · 04.05.2022

Россияда ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистоникларнинг шахси аниқланди

Россиянинг Москва вилоятининг Митиши шаҳрида 3 май куни кўп қаватли уйлардан бирининг ёниши оқибатида ҳалок бўлган икки нафар ўзбекистонликнинг шахсига аниқлик киритилди. Бу ҳақда «112» хабар берди.

Фото: «ENews112»

Маълум қилинишича, ёнғин пайтида лифтда 46 ёшли Илҳом Маҳмудов ва 35 ёшли Элёр Абдуғапорович бўлган. Улар ҳаво етишмаслиги оқибатида ҳалок бўлган.

Ёнғинга 4-қаватдаги хонадон эгаси, 58 ёшли Евгений Филатовнинг сигаретани ўчирмасдан ухлаб қолгани сабаб бўлган. Унинг ўзи ҳам деразадан сакраган ва олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик марҳумлар Россияда расмий меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган. Ҳозирда уларнинг жасадини ватанига қайтариш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Россияда давлатлараро қидирувдаги ўзбекистонлик йигит қўлга олинганди. Шунингдек, мамлакатда тожикистонлик мигрантлар ўзбекистонлик эркакни ўғирлаб кетганди.