Жаҳон - 11:19 · 04.05.2022

Россияда ёнғин оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди — видео

Россиянинг Москва вилоятининг Митиши шаҳрида 3 май куни кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда «112» хабар берди.

Кадр: Telegram / @ENEWS112

Маълум қилинишича, ёнғин сигарета қолдиғи ўчирилмагани оқибатида келиб чиққан. Хонадон эгаси 4-қаватдан сакраб, икки нафар Ўзбекистон фуқароси эса лифтда ҳаво етишмаслиги туфайли ҳалок бўлган. Улар Россияда расмий меҳнат фаолиятини амалга ошириб келгани аниқланган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, ҳозирда ҳолат нозоратга олинган. Марҳумларнинг жасадларини Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Россияда ҳамюртларини пичоқлаган ўзбекистонлик эркакка суд ҳукми ўқилганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик йигит умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.