Илм-фан - 19:38 · 04.05.2022

Telegram’да пулли функция ишга тушади — видео

Telegram мессенжерида пулли Premium обуна йўлга қўйилади. Бу ҳақда «The Verge» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Мазкур функция iOS қурилмалари учун Telegram’нинг 8.7.2 бета-версиясида аниқланган. Айни пайтда уни фаоллаштириб бўлмайди. Шунга қарамай, Premium обунаси ҳақида баъзи тафсилотлар очиқланган. Бу обуна кўпроқ реакциялар, стикерларни ишлатиш имконини беради. Юборилган стикерлар қабул қилувчида тўлиқ экранда кўринади.

Обуна қанча туриши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Telegram вакиллари хабарга расмий изоҳ бермаган. 2020 йилда мессенжер асосчиси Павел Дуров иловада пулли обуна пайдо бўлиши мумкинлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, бундай қадам Telegram’га ўз мустақиллигини сақлаб қолиш имконини беради.

Аввалроқ Telegram мессенжерида янгиликлар тасмаси пайдо бўлиши маълум қилинганди. Шунингдек, мессенжерда бир нечта янги функциялар ишга тушганди.