Жаҳон - 14:31 · 04.05.2022

Зеленский Украинани тиклашга таxминан қанча маблағ кетишини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатни қайта тиклаш учун камида 600 миллиард доллар керак бўлишини айтди. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Зеленский хорижий компаниялар ижрочи директорлари саммитидаги онлайн нутқида бу бўйича маълумот берган. У бу тахминий миқдор бўлиб, маблағ инфратузилма объектлари, турар-жойлар, корхоналарни қайта тиклаш учун сарфланишини айтган.

«Биз вайрон бўлган ҳамма нарсани тиклай оламиз, сиз эса тикланишимизга ёрдам бера оласиз. Бу имкониятдан ўз компанияларингиз учун фойдаланинг, Киевда офислар қуринг, Украинада компаниялар очинг, шунда сиз Европадаги энг йирик ҳисобланган 40 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга бозорга кириб борасиз», — деган у.

Аввалроқ Россия Украинага учирган ракеталар нархи маълум қилинганди. Шунингдек, Украинанинг урушдан кўрган зарар миқдори ҳақида хабар берилган.