Жаҳон - 19:22 · 05.05.2022

Дунёда ковидга қарши эмланишни тўхтатган биринчи давлат маълум бўлди

Дания ҳукумати мамлакат аҳолиси 15 майдан бошлаб коронавирусга қарши эмланмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «The Telegraph» хабар берди.

Фото: «Research Professional News»

Қарорни қабул қилишга ковидга чалиниш ва касалхонага ётқизилган беморларнинг сони камайгани сабаб бўлган. Шу билан бирга, аҳолида касалликка қарши иммунитет шаклланган. 5,8 миллион аҳолига эга Данияда вакцинация 82 фоизни ташкил қилади. Бошқача қилиб айтадиган бўлса, ҳар беш кишидан тўрттаси ҳозирги кунга қадар вакцинанинг икки дозасини олган. Уларни ковидга қарши тўлиқ эмланган деб ҳисоблаш мумкин.

Бундан ташқари, Дания Европа Иттифоқидаги барча чекловларни бекор қилган биринчи давлат бўлган.

Аввалроқ олимлар вакциналарнинг ножўя таъсирини аниқлаганди. Шунингдек, АҚШда вакцина олган ўсмирларда синдром кузатилганди.