Фаластин ҳукумати мусулмонларга нисбатан кескинлик ва зўравонлик кучайган сабабли БМТни Исроилга босим ўтказишга чақирди. Бу ҳақда «Anadolu» хабар берди.
Маълумот ўрнида, Қуддусдаги ал-Ақсо масжидида 5 май, пайшанба куни Исроил полицияси ва фаластинликлар ўртасида яна тўқнашув бўлган. Томонлар ҳодисада бир-бирини айблаган.