Жамият, Наманган, Фарғона - 11:26 · 05.05.2022

Фарғона ва Наманганга қўшимча парвозлар амалга оширилади

Фарғона водийсида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келгани сабабли ҳамда йўловчиларга ҳаракатланиш учун қулайлик яратиш мақсадида фақат 5 май куни «Uzbekistan Airways» АЖ Фарғона ва Наманганга қўшимча қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қўшимча авиақатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

  • Тошкент–Фарғона 15:00 / 16:00;
  • Фарғона–Тошкент 17:00 / 18:00;
  • Тошкент–Наманган 19:00 / 20:00;
  • Наманган–Тошкент 21:00 / 22:00.

Авиачипталарни 3 фоизли чегирма билан авиакомпаниянинг расмий сайти www.uzairways.com’дан сотиб олиш мумкин. Шунингдек, «Uzbekistan Airways Sales» филиалидан ёки авиакомпания агентларидан ҳам чипталарни харид қилиш имконияти мавжуд.

Аввалроқ Фарғона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилгани боис поездлар ҳаракат хавфсизлигини ҳамда йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш режалаштириган. Шу сабабли 5 май куни Тошкент–Андижон–Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилганди.