Илм-фан - 19:23 · 05.05.2022

Коронавирусга чалинганларда аутоиммун касалликлари кузатилиши мумкин

Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко коронавирусдан тузалган одамда қандли диабет ва аутоиммун касалликлари ривожланишини маълум қилди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «Известия»

«Коронавирусдан тузалгандан кейин ревматоид артрит каби аутоиммун касалликлар ҳам пайдо бўлади. Шунингдек, 1-тоифа қандли диабет ривожланиш хавфи юқори», — дейди Михаил Мурашко.

Унинг таъкидлашича, ўз вақтида ковидга қарши вакцина олиш касалликдан кейинги асоратлардан ҳимоя қилиши мумкин. Коронавируснинг яна бир хавфли асорати жигар ва буйраклар фаолиятининг бузилиши бўлиши мумкин, шунинг учун касаллик даврида ушбу органларнинг ҳолатини текшириш зарур.

Аввалроқ коронавируснинг энг кенг тарқалган асорати маълум бўлганди. Шунингдек, ковиднинг хавфли ва узоқ вақт давом этадиган асорати маълум қилинган.