Жаҳон - 19:26 · 05.05.2022

Пекинда хориждан келувчилар учун карантин муддати ўзгарди

Пекин ҳукумати коронавирус тарқалиши сабабли шаҳарга келганлар учун карантин муддатини ўзгартирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Xinhua»

Маълум қилинишича, икки ҳафталик марказлаштирилган карантин ўн кунлик муддатга ўзгартирилади, унга уй шароитида етти кунлик карантин қўшилади. Пандемия бошланганидан бери Хитой ҳукумати вирусга нисбатан «ноль бардошлик» сиёсатига амал қилмоқда, шу боис касалланиш даражаси юқори бўлмаса ҳам, эпидемияга қарши қатъий чоралар жорий қилинмоқда. Жумладан, бутун ҳудудлар ва ҳатто шаҳарлар карантинга олинмоқда, чет элдан Хитойга келиш эса қийинлигича қолмоқда.

Аввалроқ Пекинда коронавирус сабабли таълим муассасалари масофавий шаклга ўтказилганди. Шунингдек, шаҳарда аҳолини коронавирусга оммавий текшириш бошланганди.