Жаҳон - 9:13 · 05.05.2022

Путин Ғарбга нисбатан қандай қатъий чоралар кўриши маълум бўлди

Россия президенти Владимир Путин «айрим хорижий давлатларнинг нодўстона ҳаракатлари»га қарши иқтисодий чоралар кўриш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «Ведомости»

Ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида жойлаштирилган. Фармонга кўра, Россия расмийлари, ташкилотлари ва жисмоний шахсларига мамлакат ҳукумати жавоб санкциялари қўйган компаниялар ва жисмоний шахслар билан битимлар тузиш тақиқланади.

Бундан ташқари, қуйидагилар тақиқланган:

  • Россия санкциялари остидаги компаниялар ва шахслар билан агар битим ҳали тугалланмаган бўлса ташқи савдо операциялари бўйича мажбуриятларни бажариш;
  • бенефициарлари санкцияларга дучор бўлган молиявий операцияларни амалга ошириш;
  • тақиқ остида бўлганлар фойдасига мамлакатдан хомашё ва маҳсулотларни олиб чиқиш мумкин эмас.

Аввалроқ Россия санкциялар фонида иқтисодиётини неча йилда тиклаши прогноз қилинганди. Шунингдек, Россия олигархларининг санкция остидаги яхталари қаердалиги маълум бўлган.