Жаҳон - 8:41 · 05.05.2022

Россияда ўзбекистонлик мигрант кўкрак қафасидан пичоқлаб кетилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик мигрант кўкрак қафасидан пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «RT»

Маълум қилинишича, ҳодиса шаҳардаги Красное Селодаги кафе олдида содир бўлган. Жабрланувчи 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлган. Номаълум шахс унинг кўкрак қафаси соҳасига пичоқ билан урган. Оқибатда ўзбекистонлик мигрант кўкрак қафасининг пичоқ билан кесилган тешик жароҳати ва юрак жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Таъкидланишича, беморнинг аҳволи оғир, полициянинг сўроқ қилиш имкони бўлмаган. Айни пайтда жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда. Воқеа жойидан бармоқ ва оёқ излари топилган. Айбланувчини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Россияда ёнғин оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди. Шунингдек, мамлакатда ҳамюртларини пичоқлаган ўзбекистонлик эркакка суд ҳукми ўқилганди.