13:08 | 05.05.22 255

Статистика қўмитаси 2022 йилдаги ажрашишлар сонини эълон қилди

Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича 12 164 та ажралиш ҳолати қайд этилган.

Фото: «Lawfirm.ru»

2022 йилнинг дастлабки 3 ойида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажралишлар сони:

  • Қорақалпоғистон — 554 та;
  • Андижон вилояти — 1240 та;
  • Бухоро вилояти — 666 та;
  • Жиззах вилояти — 416 та;
  • Қашқадарё вилояти — 1073 та;
  • Навоий вилояти — 347 та;
  • Наманган вилояти — 1078 та;
  • Самарқанд вилояти — 1269 та;
  • Сурхондарё вилояти — 679 та;
  • Сирдарё вилояти — 431 та;
  • Тошкент вилояти — 1265 та;
  • Фарғона вилояти — 1171 та;
  • Хоразм вилояти — 494 та;
  • Тошкент шаҳри — 1484 та.

Аввалроқ Қашқадарё ҳокими ажрашиш кузатилмаган маҳаллалар раисларига 10 млн сўмгача пул берилишини айтганди.