Жамият, Тошкент ш. - 19:10 · 05.05.2022

Tashkent city’даги «Nest One» биносида ёнғин содир бўлди — видео

Tashkent city’даги «Nest One» биносида 5 май куни ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Маълум бўлишича, 5 май куни соат 17:26 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Nest One» қурилиш биносида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:27 да етиб бориб, ёнғин соат 17:38 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида бинонинг Д блок 7-қаватида таъмирлаш ишлари вақтида 4 квадрат метр майдонда қурилиш материали ёнган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ.

Аввалроқ Tashkent city’да 22 ёшли боғбон йигит шу ердаги ишчи томонидан калтакланганди. Шунингдек, ушбу ҳудудда ёнғин содир бўлгани маълум қилинган.