10:42 | 05.05.22 766

Тошкентда масжидда ўғрилик қилган эркак қамоққа олинди — фото

У 4 млн сўмлик телефонни ўғирлаб, 500 минг сўмга сотиб юборган

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Усмон Бин Маъзун масжидида 18 апрель куни ўғрилик қилган эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Тергов департаменти

Таъкидланишича, соат 21:00 да муқаддам судланган 47 ёшли П.Ш. ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида масжидга борган. Унинг таҳоратхонасида 31 ёшли С.М., 20 ёшли Р.З. ва 22 ёшли У.Ў.га тегишли бўлган кийимларни яширин равишда эгаллаб, масжиддан чиқиб кетаётган вақтида ушбу ҳудудда ўзининг хизматини олиб бораётган Яккасарой туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланган.

Фото: Тергов департаменти

Ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан П.Ш.га нисбатан Жиноят кодекси 25,169-модда 1-қисми (Ўғриликка суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида аниқланишича, П.Ш. 15 март куни хам ўзгалар мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида юқоридаги кўрсатилган масжидга борган. У ерда бўлган 26 ёшли С.Ш.га тегишли, нархи 4 000 000 сўмлик «Samsung А51» русумли телефон аппаратини яширин равишда эгаллаб, сўнгра мазкур телефон аппаратини Яккасарой туманида жойлашган Аския деҳқон бозорига бориб, 500 000 сўм пулга ўзига номаълум бўлган шахсга сотиб юборган.

Фото: Тергов департаменти

Ҳозирда П.Ш. га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чораси танланган. Тергов давомида ушбу шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилиб, якунига қўра қонуний қарор қабул қилинади.

Аввалроқ Тошкентдаги масжиддан намоз вақтида 2 та телефон ўғирлаган йигит қидирилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда 16 ёшли ўқувчи масжидда ўғрилик қилган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 950
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 438
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 503
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1828
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 798
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1187