17:25 | 05.05.22 84

«Ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди». Президент тез тиббий ёрдам хизмати бўйича йиғилиш бошлади

Мирзиёев сўнгги 5 йилда қилинган ишларга тўхталди

Шавкат Мирзиёев раислигида 5 май куни тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади. Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда ‘олтин соат’ оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.

Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди. Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик», — деди давлат раҳбари сўзининг аввалида.

Жумладан, бу даврда:

  • 2224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;
  • замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;
  • битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.

Аввалроқ ССВ шошилинч зарурат бўлмаганда тез ёрдамга қўнғироқ қилмасликни сўрагани хабар қилинганди.