Жаҳон - 19:45 · 06.05.2022

АҚШда одамлар миясига чип ўрнатиш бошланди

Америка Қўшма Штатларида одамларнинг миясига чипларни ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Le Figaro»

Келтирилишича, «Synchron»  компаниясининг чипларини клиник синовдан ўтказиш орқали унинг хавфсизлиги, фикр кучига эга рақамли қурилмалар билан қай даражада ишлай олиши ўрганилади. Чип имплантация қилинганда, унинг электродлари қон томирлари орқали тўғридан-тўғри мияга ўтади. Қурилмани мияга ўрнатиш операцияси тахминан икки соат давом этади.

Шундан сўнг машина мия фаолиятини электр сигналларига айлантириб, унга матнли хабарлар, электрон почта ёки онлайн харидлар билан ишлаш имконини беради. Агар клиник синовлар муваффақиятли ўтса, маҳсулот сотувга қўйилади. Чиплар биринчи навбатда фалаж бўлган беморларга ёрдам беришга мўлжалланган.

Аввалроқ олимлар фалаж одамнинг миясига хаёлларни ўқийдиган чип ўрнатганди. Шунингдек, Илон Маск одамларга чип ўрнатишни бошлаши маълум қилинганди.