Жаҳон - 9:20 · 06.05.2022

Беларусь Польша ва Болтиқбўйи давлатлари билан чегарага қўшин жойлаштирмоқда — фото

Беларусь 5 май куни Польша ва Болтиқбўйи давлатлари билан чегарага қўшин жойлаштираётгани маълум қилинди. Бу ҳақда мамлакат ҳудудида ҳарбий мониторинг олиб борувчи «Беларускі Гаюн» хабар берди.

Фото: «Фокус.ua»

Маълум қилинишича, Беларуснинг бир қатор шаҳарларида зирҳли транспорт воситалари, С-300 ҳаво мудофаа тизимлари, БМП-2 (жанговар машина), танклар ва юк машиналари жойлаштирилаётгани кузатилган. Бундай колонналар Витебск, Брест, Минск, Слуцк, Лунинец ва бошқа бир қатор кичик аҳоли пунктларида кўринган. Ускуналар темирйўл, автомобиль ва самолёт орқали олиб ўтилаётгани таъкидланган.

Фото: Telegram / @Hajun_BY

Маълумот ўрнида, 4 май куни Беларусь реакция кучлари қўшинларини тўсатдан текширишни эълон қилган. Ҳолат юзасидан ҳукумат ҳарбий техника олиб ўтилиши ва бу тирбандликни юзага келтиришини айтган.