Шавкат Мирзиёев сурати туширилган олтин тангалар муомалага чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк ахборот хизмати ушбу маълумотни рад этди.
Фото: Telegram
Маълум бўлишича, Марказий банки томонидан юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар расмий веб-сайтга жойлаштирилиб келинади. Банк давлат раҳбари сурати акс этган тангаларни муомалага чиқарилганини рад этди.
Фото: Telegram
«Бугунги кунда банк томонидан Президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаганини билдирамиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Марказий банк 20 сони туширилган банкнот муомалага чиқарилганини рад этганди.