Илм-фан - 19:38 · 06.05.2022

Ковид оқибатида кўр бўлиш эҳтимоли баҳоланди

Россиялик тиббиёт фанлари доктори, офтальмолог Игорь Азнаурян коронавирус кўрликка олиб келиши ҳақида ишончли далиллар йўқлигини айтди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «РБК»

Маълум қилинишича, вирус кўриш асаб тизимига таъсир қилади. Шу сабабали, айрим мутахассислар у кўрликка олиб келиши мумкинлигини айтган.

«Ҳозирда коронавирус ва юз нервининг зарарланиши ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни тасдиқловчи илмий статистика йўқ. Эҳтимол, баъзи беморларда нерв тизимининг бузилиши кузатилади. Аммо бунга коронавирус сабаб бўлгани ҳақида илмий далил келтирилмаган», — дейди мутахассис.

Аввалроқ америкалик олимлар коронавирус карликка олиб келиши мумкинлигини аниқлаганди. Шунингдек, олимлар коронавируснинг яширин хавфли оқибатидан огоҳлантирганди.