Илм-фан - 19:41 · 06.05.2022

Нима учун одамлар коронавирусга қайта чалинади?

«Роспотребнадзор» мутахассиси Комил Ҳафизов нима учун одамлар коронавирусга қайта чалинишини тушунтирди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «The New York Times»

Маълум қилинишича, асосий сабаблардан бири касалликдан кейин иммунитет даражасининг пасайиши ҳисобланади. Мутахассис вирусга қарши иммунитет абадий эмаслиги, вақт ўтиши билан у заифлашиши ва одам яна инфекция юқтиришини айтган. «Шу сабабли келажакда касалланишнинг ошишини инкор этиб бўлмайди», — деган у.

Ҳафизовнинг қўшимча қилишича, коронавирус мутацияси доимий равишда содир бўлади, унинг вариантлари вақти-вақти билан бир-бирини алмаштириб туради. Вируснинг ўзи мутациядан кейин хавфсиз бўлиши эса баҳсли масала ҳисобланади.

Аввалроқ коронавирусга чалинганларда аутоиммун касалликлари кузатилиши маълум қилинганди. Шунингдек, ковиднинг юракка таъсири бўйича маълумот берилган.