Жамият, Жаҳон - 10:40 · 06.05.2022

Ўзбекистон чегарачилари 3 нафар қирғизистонликни отиб қўйди

Ўзбекистон чегарачилари 5 май куни 3 нафар Қирғизистон фуқаросини отиб қўйди. Бу ҳақда «24KG» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум бўлишича, воқеа Жалолобод вилояти Ала-Бука тумани Добоқўрғон ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, 3 нафар қирғизистонлик: 1974 йилда туғилган А.К., 1998 йилда туғилган А.Ж. ва 2000 йилда туғилган А.Ж.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Етказилган тан жароҳати оқибатида улар вафот этган. Ҳодисага ойдинлик киритиш мақсадида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакили учрашув ўтказди. Томонлар расмий тергов натижаларига кўра, учрашувни 6 май куни давом эттиришга келишиб олган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон–Қирғизистон чегарасида отишма содир бўлганди. Оқибатда икки нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган.