Жамият - 21:31 · 06.05.2022

Ўзбекистон ва Италия футболи афсоналари ўртасида ўйин бўлиб ўтади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мажлислар залида 6 май куни Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналаридан иборат бўлган терма жамоалар учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Жамолар ўртасидаги учрашув 17–18 май кунлари соат 19:00 да «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Ўзбекистонга Италиянинг «Il Giornale» компанияси таъсисчиси, Берлускони Инвестициявий Фонди раҳбари Паоло Берлускони (Paolo Berlusconi) бошчилигида «Милан», «Интернационале», «Рома», «Барселона», «Монако», «Ювентус», «Торино», «Шальке 04», «Фрайбург» каби 14 га яқин Италия футбол клубларининг афсонавий ўйинчиларидан иборат бўлган делегация ташриф буюради.

Ўзбек футболининг 110-йиллигига бағишлаб ўтказилаётган мазкур тадбир ниҳоясида узоқ йиллар давомида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган футбол афсоналари миллий терма жамоа билан хайрлашади.

Томонлар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Павел Бугало, Игнатий Нестеров, Бахтиёр Ашурматов, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Акмал Шорахмедов, Асқар Жадигеров, Ислом Иномов, Асрор Алиқулов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Санжар Турсунов, Азиз Хайдаров, Жасур Ҳасанов, Элдор Магдеев, Александр Гейнрих, Бекзод Маматқулов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Носир Отақўзиев, Анвар Солиев, Неъматилло Қутибоев майдонга тушади.

Италия терма жамоаси таркибида эса Кристиан Аббияти, Лука Антонини, Дарио Шимич, Кристиан Дзаккардо, Кристиан Зенони, Сезария Эдуардо, Насименто Сантос Алдаир, Кандела Винцент, Луиджи Ди Бяджо, Анджело Карбоне, Марек Янкуловский, Сержио Клаудио Дос Сантос (Сержинё), Людовик Жюли, Робсон Толедо Мачадо, Алберто Джилардино, Даниеле Массаро, Винченсо Яквинта тўп суради.