Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 9–13 май кунлари кучли ёмғирлар ёғиши сабабли сел хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот хизмати хабар берди.
Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Огоҳлантириш хатида тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриши сўралган.
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғли ҳудудларида 4 май куни кучли ёғингарчилик кузатилганди. Шунингдек, 5 май куни. Сурхондарёнинг Узун тумани ҳамда Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманларида сел кузатилган.